«камбағалликни қисқартириш» тегли мақолалар


Йил охиригача 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкин — президент
3 август 2023, 10:24

Йил охиригача 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев 2023 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди
19 май 2023, 17:20

Ўзбекистон ҳукуматининг камбағалликни қисқартиришдаги 4 та асосий йўналиши маълум қилинди

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашишдаги асосий йўналишларини маълум қилди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқларда тадбиркорликни яхшилаш, инфраструктурани ривожлантириш ҳамда урбанизацияни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар ҳисобланади.

«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров
18 май 2023, 23:16

«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариладиган 14 та туман номи маълум бўлди
16 май 2023, 14:50 1

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариладиган 14 та туман номи маълум бўлди

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариш дастури (йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани яхшилаш бўйича) Ўзбекистоннинг 14 туманида, жумладан, Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳам амалга оширилади. 2024 йилдан бошлаб ушбу дастур бутун республика бўйлаб жорий этилиши мумкин.

2022 йилда 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилди — президент
15 май 2023, 16:19 1

2022 йилда 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилди — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилганини маълум қилди.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади
10 май 2023, 21:35

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.

Оилавий тадбиркорларга кредит миқдори оширилади — президент
25 январ 2023, 18:56

Оилавий тадбиркорларга кредит миқдори оширилади — президент

Президент топшириғи билан 2023 йилда тадбиркорликни кенгайтириш учун кредит миқдори 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади. Деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш мумкин бўлади. Қолаверса, кредит олиб яхши натижа кўрсатган оилавий тадбиркорлар яна кредит олишига имкон берилади.

Ўзбекистон қашшоқликнинг кескин ўсиши хавфига тўқнаш келиши мумкин — БМТТД
22 июл 2022, 23:04

Ўзбекистон қашшоқликнинг кескин ўсиши хавфига тўқнаш келиши мумкин — БМТТД

Ўзбекистон асосий ресурслар нархи кескин ошгани сабабли қашшоқлик даражаси ўсиши хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради, дея маълум қилди БМТТД.

«Газета.uz» фотографлари Жаҳон банки танловида совриндор бўлди
22 июн 2022, 21:10

«Газета.uz» фотографлари Жаҳон банки танловида совриндор бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонда қашшоқликка қарши курашиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган ёш фотосуратчилар ўртасидаги қўшма танлов натижаларини сарҳисоб қилди. «Газета.uz» фотографлари Мадина Аъзам ва Евгений Сорочин танловнинг асосий ва махсус совринини қўлга киритди.

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида
26 май 2022, 12:29

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик қандай қилиб икки баравар қисқартирилиши ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни икки баравар қисқартириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш ва самарасиз субсидияларни камайтириш билан бир вақтда давлат ресурсларини янада кўпроқ ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади
6 феврал 2022, 10:15

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади

Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.

Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағалликни икки бараварга қисқартирмоқчи — Жамшид Қўчқоров
28 январ 2022, 21:10

Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағалликни икки бараварга қисқартирмоқчи — Жамшид Қўчқоров

Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон 2026 йил охиригача камбағаллик даражасини икки бараварга қисқартиришни режалаштирмоқда. Унга кўра, белгиланган мақсадга эришишнинг асосий шарти сифатида макроиқтисодий барқарорлик ва турғун иқтисодий ўсишни юқори суръатларда таъминлаш вазифаси белгиланган.

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади
20 феврал 2021, 12:58

Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун депутатларга 50 млн сўмдан ажратилади

Самарқанд вилояти кенгаши депутатларига аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун 3 млрд сўм ажратилади. Ҳар битта депутат 50 млн сўмдан маблағни камбағалликни қисқартиришга йўналтиради. Шунингдек, вилоятда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади
11 август 2020, 22:16

Камбағал ва ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими жорий этилади. Бу тизим вилоят, туман (шаҳар) ва маҳаллалар даражасидаги касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ҳамда нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ўз ичига олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг